Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ер силкиниши қайд этилди

0

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:10 да (18.11.2020 йил, Гринвич бўйича 17:10 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,86 градус шимолий кенглик; 68,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 158 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Гулистон : 71 км, 3 балл.
Жиззах : 95 км, 2 балл.

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen + 10 =