Бугун, 18 ноябрь куни пойтахт Тошкентда биринчи қор ёғди. Айни вақтда Тошкент шаҳрида ҳарорат -4 даражани ташкил этмоқда. Пойтахт оппоқ қорга бурканган. Бирдан ёққан ёмғир, ҳарорат пасайиши оқибатида йўлларда музламалар пайдо бўлди. Бу эса автомобиллар ҳаракатланишида ноқулайликлар туғдирмоқда. Ҳозиргача бир неча туманларда ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабарлар олдик.
Хўш, совуқ об-ҳаво шароитида автомобилда ҳаракатланишда нималарга эътибор бериш лозим. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бунга аниқлик киритди.