АҚШ ССВ Байден билан ишлашдан бош тортди

0

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден ва унинг жамоаси билан сайловларнинг якуний натижаларига қадар ишлашдан бош тортди. 

Азарнинг сўзларига кўра, ҳамкорлик Байденнинг ғалабаси АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти томонидан тан олингандан кейингина мумкин бўлади.

“Биз жуда аниқ тушунтирдик. Қачонки, АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти қарор қабул қилса, ўшанда биз биргаликда ишлашни тўла таъминлаймиз”, деган Соғлиқни сақлаш вазири.
Байден Оқ уй аппарати бошлиғи этиб тайинлаган Рон Клайннинг айтишича, АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти кейинги ҳафтада ҳокимият алмашишини маъқуллаши кутилмоқда.

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтмоқда.

qalampir.uz

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

7 + 13 =