Шифокорлар коронавирус соч тўкилишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади

0

Коронавирус пандемияси фонида кучли стресс сочларнинг тўкилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда шифокор-трихолог Георгий Абрамов маълум қилди

«Бугунги кунда соч тўкилиши аутоиммун жараён бўлиб, иммунитет тизими сочларга таъсир ўтказиши 100 фоиз исботланган. Ушбу жараённи тез-тез қўзғатадиган нарса эса стресс ҳисобланади», − дейди мутахассис.

Шунингдек, шифокор танадаги аутоиммун жараёнлар юздан ортиқ касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши ва кўплаб органларга таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шунинг учун Абрамов огоҳлантирганидек, соч тўкилиши бошланганда дарҳол дерматолог ва трихолог билан эмас, балки иммунолог билан ҳам боғланиш керак.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

three × one =