31 декабргача айрим солиқ турларига енгилликлар сақлаб қолинади

0

Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Эркин Гадоев / Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Мажлисда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев қонун ҳақида қисқача маълумот берди.

«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ҳамда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзгартириш билан нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар айрим турдаги акциз солиғи ставкаларини ўзгаришсиз сақлаб туриш назарда тутиляпти.

Қолаверса, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун фойдаланилган сув ҳажмлари бўйича солиқ ставкаларининг белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилиши ҳам белгиланмоқда.

Қонун билан алоҳида шароитларда, яъни коронавирус пандемияси шароитида солиқ мажбуриятларини бажариш белгиланади.

2020 йилда Ўзбекистон президенти томонидан солиқлар ва бўнак тўловларини тўлашни фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашни тақдим этиш, шунингдек қўшимча вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш назарда тутилади.

Бундан ташқари, солиқлардан енгилликлар тақдим этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериладиган ҳуқуқлар ҳам ўзгаришларда ўз аксини топмоқда», деди қўмита раиси.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × 4 =