Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига коронавирусга қарши кураш учун 134 млн евро тақдим этди

0

Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига соғлиқни сақлаш тизимининг шошилинч эҳтиёжлари ва COVID-19 пандемияси сабаб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун 134 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи—Марказий Осиё вазирлар конференциясининг 16-йиғилишидан сўнг Европа ташқи алоқалар хизмати хабар берди.

Учрашув 17 ноябрь куни видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди.

Ушбу маблағлар Марказий Осиё мамлакатларининг долзарб ва узоқ муддатли эҳтиёжларини қондириш, хусусан, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария тизимларини мустаҳкамлаш, инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун тақдим этилди.

Учрашувда томонлар, шунингдек, иқтисодий, транспорт соҳаларидаги ўзаро алоқаларни ҳамда экология, энергетика ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистоннинг 2021 йилда «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш бўйича вазирлар конференциясини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × 2 =