Мактаб ўқувчиси бошқарувидаги «Нива» иккита болани уриб юборди

0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида отасининг машинасини бошқарган 10-синф ўқувчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди, дея хабар қилади ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 13 ноябрь куни соат 19:45 ларда Шароф Рашидов тумани «Қораянтоқ» МФЙ Тинчлик кўчаси шу туманида яшовчи 2004 йилда туғилган туман халқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси отасига тегишли «ВАЗ-2121» автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган.

Оқибатда ушбу ҳодисада жабрланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига етказилган. ЙТҲни содир этган шахс воқеа жойидан қочиб кетган.

Келгусида шундай ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ туман ИИБ ходимлари томонидан содир этилган ҳодиса юзасидан 400 киши қатнашган кенгайтирилган муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twelve − twelve =