Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида ота-бола ҳалок бўлди

0

Сирдарё тумани «Ёшлик» маҳалласида жойлашган 3 та вақтинчалик қурилган хонада содир бўлган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 20 ноябрь соат 03:06 да туман ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин жойига экипажлар соат 03:18 да етиб бориб, 03:21 дақиқа ўтганда қуршаб олинган ва 03:55 дақиқа ўтганда бартараф этилган.

Ёнғин оқибаитда уй ичида бўлган, уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган. Шунингдек, хонадонда бўлган уй эгасининг 16 ёшли ўғли ва 14 ёшли жияни куйиш тан жароҳати олган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳолат бўйича туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Зангиотада ёнма-ён жойлашган учта уйда ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган 2019—2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида 6805 та ёнғин содир бўлиб, оқибатда 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 139 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eight − 8 =