Тожикистонда коронавирус пандемияси сабабли Янги йил билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди

0

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби бу борада тегишли қарор қабул қилди. Штаб қарорига мувофиқ, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридаги маданият боғларида Янги йил арчалари ўрнатилмайди.

Байрам кунлари аҳоли боғлар ва маданий истироҳат масканларига ҳимоя ниқоби таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда чиқиши мумкин.

Тожикистонда Янги йил байрами одатда кенг нишонланади. Янги йил арафасида мамлакатдаги барча майдон ва боғларда Янги йил арчалари ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 11 731 кишига етган, 86 киши касаллик оқибатида вафот этган, 11 105 киши касалликдан тузалган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen + 16 =