Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда жойлашишни якунладилар

0

 Россия тинчликпарвар контингенти Тоғли Қорабоғда жойлашишни якунлади. Бу ҳақда мудофаа вазири Сергей Шойгу давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтди.

“Россия тинчликпарвар контингенти Тоғли Қорабоғ ҳудудида жойлашишни якунлади ва белгиланган вазифаларни бажаришга киришди” – деди у.

Шойгу Қорабоғга жами 250 та рейс амалга оширилганини, бунинг натижасида 1960 киши ва 552 та жиҳоз этказиб берилганини айтди. Россия тинчликпарвар кучлари 23 та кузатув пунктларини жойлаштирди.

Шу билан бирга, Тоғли Қорабоғ ва ҳудудни Арманистон билан боғлайдиган Лачин йўлаги тинчликпарвар контингент назорати остида.

Маълумот учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувдан сўнг, 10 ноябр куни Боку, Ереван ва Москва ўртасида тинчлик битими имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида босиб олинган ҳудудларни ва 1990 йил бошларида уч минтақада йўқолган ерларни олади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

sixteen + two =