Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар 9 миллиондан, Мексикада вирус қурбонлари 100 минг кишидан ошди

0

Касалланганларнинг умумий сони бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлган Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 9 миллиондан ошди, деб ёзади «Коммерсантъ» мамлакат ССВга таяниб. Бир кунда мамлакатда 45 882 киши COVID-91’ни юқтириб олди, 584 киши эса вафот этди.  Коронавирусдан вафот этганлар сони Ҳиндистонда жами 132 минг кишидан ошди.

Коронавируснинг кузги тўлқини фонида Деҳли бош вазири Арвинд Кежривал Нью-Деҳлида бозорларни ёпиш учун федерал ҳукумат рухсат беришини кутган эди. Аввалроқ мамлакатда ниқоб режимини бузганлик учун жарима 2 минг рупиягача (қарийб 280 минг сўм) оширилганди.

Шунингдек, Мексикада коронавирус оқибатида вафот этган беморлар сони 100 мингдан ошиб, 100 104 кишига етди. Бир кеча-кундузда 576 киши вафот этди. Мексика қурбонлар сони 100 минг кишидан ошган тўртинчи мамлакат бўлди, бундан аввал АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда ҳам шундай кўрсаткич қайд этилган эди.

Мексикада пандемия бошидан буён жами 1,19 миллион киши касалликка чалинган, бир кеча-кундузда эса ўсиш 4472 кишини ташкил қилди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича жами 56,8 миллион киши коронавирусни юқтириб олган. 1,3 миллион киши вафот этган, яна 36,4 миллиони соғайган. Энг кўп касалланганлар АҚШ (11,7 миллион), Ҳиндистон (8,9 миллион) ва Бразилияда (5,9 миллион) қайд этилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

6 + 4 =