ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади

0

Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари шунингдек ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.

пул нафақалари;
озиқ-овқат маҳсулотлари;
кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар;
транспорт карточкаларини олади.

Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × two =