Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси 2020 йил ноябрида 882 млн сўмга Toyota Prado сотиб олди.

0

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 882,8 миллион сўмга Toyota Prado сотиб олди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталидаги маълумотларда келтирилган.

Лот рақами 1809329 бўлган харид Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойида амалга оширилган бўлиб, буюртма Нукус шаҳрига етказиб берилиши керак бўлган.

Шунингдек, ушбу портал маълумотларига кўра, Жўқорғи Кенгес бундан икки йил олдин — 2018 йилнинг декабрида ҳам Toyota Prado-200 харид қилган. Ўшанда ушбу харид 886 миллион сўмга тушган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × 2 =