Россияда 24 822 кишида СОВИД-19 аниқланди. Бу суткалик касалланиш бўйича янги антирекорд

0

Россияда ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 24 822 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар берди Медуза. Бу касалланганлар сони суткалик ортиши бўйича янги антирекорд. Ундан бир кун олдин бир сутка ичида 24 318 кишида СОВИД-19 тасдиқланган эди.

Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 2 064 748 кишига етган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва (суткасига 7168 та) ва Санкт-Петербург (2476 та) шаҳарларида кузатилган.

Сўнгги бир кеча-кундузда инфекциядан 467 киши, пандемия бошланганидан буён эса 35 778 киши вафот этган. Бундан бир кун аввал 463 киши вафот этиб, СОВИД-19ъдан сутка давомида ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд бўлганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × four =