Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 450 сўмга қадар кўтарилди

0

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 24 ноябрдан бошлаб доллар курси кўтарилди, деб ёзади Spot.
Банклар асосан АҚШ долларини 10 400 сўмдан харид қилмоқда, сотиш — 10 450 сўмдан. Масалан, ўтган ҳафта 10 360 сўмдан харид қилинган ва 10 430 сўмдан сотилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Марказий банк хорижий валюталар курсини янгилади. АҚШ доллари кетма-кет тўрт ҳафтадан буён ўсишни давом этмоқда. 23 ноябрь якунларига кўра, валюта биржасида бир АҚШ доллар 10 420 сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Ўзбекистон миллий валютасининг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 8,6 фоизга қадрсизланган. Октябрда эса Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланиши эҳтимоллигини паст деб баҳолаган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

three × 1 =