TikTokда мутлақ рекорд: ўсмир-қиз 100 млн обуначи йиғди

0

Америкалик 16 ёшли Чарли Дамелио TikTok видеосервисида биринчи бўлиб 100 миллион обуначи тўплади, деб хабар беради The Verge.
Ўсмир қиз бу каби натижага 1,5 йил ичида эришган. Ижтимоий тармоққа у машҳур қўшиқлар остидаги турли рақсларидан иборат роликларини жойлаштириб келади.

Таъкидланишича, Чарли ушбу натижага олдинроқ эришиши мумкин бўлган, бироқ ноябрь ойида у оилавий кечки овқатига оид видеони жойлаштирган, бу эса кўплаб мухлисларига ёқмаган ва ярим миллиондан ортиқ обуначисидан айрилган.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here