▪️Ўзбекистонда электр энергиясидан умумий қарздорлик – 3,5 триллион сўм. Шундан 2,4 триллион сўми – жисмоний шахсларнинг қарзи. Энг юқори қарздорлик Самарқанд, Навоий ва Андижон вилоятларига тўғри келади.
“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов 24-ноябрдаги матбуот анжуманида исътемолчилардан қарзларини ўз вақтида тўлашни илтимос қилди.
Маълумот учун, шу йил май ойида “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ 398 млн сўмга ТРАИЛБЛАЗEР ЛТЗ АТ автомобилини харид қилган.