Тиниб тинчимаганлар…

0

Япония пойтахти Токио яқинида жойлашган Сакаи шаҳрида бепул ҳайдовчисиз автобуслар синовдан ўтказила бошланди.

Синовларни Softbank компаниясининг шўъба компанияси ўтказмоқда. Франциянинг Navya Arma компанияси ишлаб чиққан автоном автобус соатига 25 км йўл босади ва 15 йўловчи таший олади. Автобус тўлиқ қувватланган аккумуляторда 9 соат ишлайди.

Автобусда рул ва ҳайдовчи ўриндиғи йўқ, у масофадан бошқарилади. Автобусларнинг ҳаракатланиши GPS ёрдамида кузатиб борилади.
Таъкидланишича, Сакаи умумий фойдаланиш йўлларида автоном автобуслар пайдо бўладиган биринчи япон шаҳри бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eight − 3 =