Россиялик иммунолог ниқоблар коронавирус юқиш хавфини 1,5 фоизгача камайтиришини маълум қилди

0

Коронавирусга чалинган инсон ва у билан мулоқотда бўлган соғлом одамнинг иккисида ҳам ҳимоя ниқоби бўлса, вируснинг юқиш хавфи 1,5 фоизгача камаяди. Бу ҳақда россиялик иммунолог, академик Алексей Тутелянга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Коронавирусга чалинган инсон ниқоб тақса, ижтимоий масофаланишга риоя қилган ҳолда унинг ёнида турган одамга касаллик юқиши 5 фоизни ташкил этади, агарда иккаласи ҳам ниқобда бўлса — 1,5 фоиз».

Шу билан бирга, академикнинг сўзларига кўра, соғлом ва COVID-19’га чалинган одамнинг иккиси ҳам ниқоб тақмаган бўлса, вируснинг юқиш хавфи 7 фоизгача ортади.

«Айнан шу сабабли ҳукуматимиз, ‘Роспотребнадзор’ тинмасдан ниқоб тақиш зарурлиги ҳақида гапирмоқда», — дея таъкидлайди Тутелян.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти июнь ойида жамоат транспорти ва дўконларда ниқоб тақишни тавсия қилганди. Ташкилот бунгача ниқобни фақат касалланганларга тавсия қилиб келган

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × 2 =