Ҳозиргина Чорсу бозори атрофидаги китоб дўкони ёнида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Светофорнинг огоҳлантириш чироғини кўриб машиналар секинлашганда, орқадан келаётган “Газель”нинг тормози ишламай қолиб, уларнинг ортидан урган. Натижада кетма-кет тўхтаган 6 та машина бир-бирини туртиб олган.
Яхшиямки, одамларга шикаст етмади. Лекин бир савол ўйлантиради одамни: техник носоз “Газель” йўловчи ташиш учун йўналишга чиқишига ким рухсат берган? Нега у шунча одамнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, серқатнов кўчада юрибди? Бундан ҳам даҳшатли ҳодиса юз берганда нима бўларди? Наҳотки ҳайдовчи шуларни ўйламаган?
Бош саҳифа Ҳалокат Тезкор хабар! Чорсудаги китоб дўкони ёнида 6 та машина тўқнашди! Ҳодисага “Газель”нинг...