Марказлар фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
? фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда жойлаштириш;
? ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофа сақлаши;
? ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлса, тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
? ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.