«Ҳудудгазтаъминот» AК матбуот хизматининг хабар беришича, Муборак туманида газ қувурига ноқонуний уланган корхона аниқланган. Суриштирувлар давомида мазкур корхона «Муродбой-Сухроббой» МЧЖ эканлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган бу корхона жами 4,3 млн кубометр газни ноқонуний ишлатган. Бу 4000 хонадоннинг бир ойлик газ ставкаси. Мазкур ўғирлик натижасида давлатга етказилган зарар 4,3 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Мутахассислар томонидан мазкур корхонада текширув ўтказилиб, 12 та мослама ашёвий далил сифатида аниқланиб, мусодара қилинган. Табиий газни талон-тарож қилиш бўйича тўпланган барча ҳужжатлар қонунга мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.