Ўлимдан қўрққан Марадона оила аъзоларидан нимани илтимос қилган эди?

0

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона вафотидан олдин оила аъзоларидан жасадини мумиёлашни сўраган. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Марадона ўлимдан қўрққан ва бир неча ой олдин юқоридаги илтимосини хат қилиб қолдирган. У танасининг яна узоқ йиллар сақланиб туришини хоҳлаган. Яқинлари Диегонинг бу илтимосини амалга оширадими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум.

Марадона 25 ноябрь куни юрак тўхтаб қолиши оқибатида 60 ёшида вафот этган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 + eighteen =