«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи

0

Эрон мамлакат мудофаа вазирлигининг инновация ва тадқиқотлар ташкилоти раҳбари, ядро-физик Муҳсин Фаҳризоднинг ўлими учун қасос олмоқчи.

«Биз шаҳиднинг қотилларига яшиндек ёпириламиз», — деди Эрон президенти маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳқон. Унинг сўзларини «Mehr» агентлиги келтирган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Фаҳризоднинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Эрон бунда Исроилнинг қўли борлигини истисно қилмаяпти. Тегишли ташкилотлардан бунга эътибор беришларини сўраган.

Аввалроқ Эрон мудофаа вазирлиги Муҳсин Фаҳризоднинг ўлдирилганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, унга қуролланган кишилар ҳужум қилишган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen − twelve =