Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

0

Қирғизистон Олий суди жиноятчи Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Жорий йил июнь ойида Бишкек Биринчи май туман суди Атамбаевни мазкур иш юзасидан 11 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этган эди.
Манба хабарига кўра, жиноий иш Биринчи май туман судида бошқа таркибда янгидан кўриб чиқилиши юборилган.

Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг мол-мулки мусодара қилинганди. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда «оғир касаллик» туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

2 + one =