ФСБ Чеченистоннинг икки фуқароси Асланбек ва Саламбек Идалов ҳибсга олингани акс этган видеони намойиш этди.
Тергов маълумотларига кўра, булар 1999 йилда Чеченистоннинг Шелковский тумани Червленная стантсияси яқинида Россия ҳарбийларига қилинган ҳужум иштирокчилари Шамил Басаев ва Хаттоб тўдасининг собиқ аъзолари. Ўша ҳужумда 15 рус аскари ҳалок бўлди, 28 нафари яраланди, Т-72 танки ва БМП-2 пиёда жанговар машинаси йўқ қилинди.