Ўзбекистон хориждан 64 млн долларлик мобил телефонлар импорт қилди

0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган. Ўзбекистон 19та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 556,6 минг дона;
Вьетнам – 143,4 минг дона;
Ҳиндистон – 36,7 минг дона;
БАА – 23,9 минг дона;
Россия – 11,3 минг дона.

Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

eighteen − seventeen =