Қашқадарёда назоратсиз қолган 4 ёшли бола молхонага ўт қўйди, ота эса жавобгарликка тортилди

0

9 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Зарбдор» маҳалласидаги аҳоли яшаш хонадонларининг қўшимча хўжалик хоналаридан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Чироқчи туман прокурори ёрдамчиси Жамшид Миров  хабар қилмоқда.
9 ноябрь куни соат 12:29 да туманнинг «Зарбдор маҳалласи Чаппариқ қишлоғидаги Х.Н.нинг молхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Хабар асосида воқеа жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:00 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида молхонанинг сомонхона қисми ёнғиндан зарарланган.

Ҳодисада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан Х,Н нинг молхонаси жиддий зарар кўрмаган. Ёнғиннинг сабаби Х,Н нинг 2016 йилда туғилган вояга етмаган ўғлининг назоратсиз қолдирилиши ва ёш боланинг гугурт ўйнаши натижасида содир бўлган.

Ушбу салбий ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиясида ҳуқуқбузар фуқаро, туман прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар туман бўлими вакиллари иштирокида комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар вояга етмаган Н.Б нинг отаси Х,Н га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фарзандини қаровсиз ва назоратсиз қолдирганлиги учун Ўз.Рес.МЖтКнинг 47-моддаси билан жавобгарлик белгиланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty + 7 =