«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
— педагог ходимларга кўп йиллик хизмати учун 15-40 фоиз устама тўлаш;
— йилда бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;
— уй-жой ва автомобиль сотиб олиш учун маошидан ажратадиган маблағни даромад солиғидан озод этиш;
— 5 йил эртароқ пенсияга чиқиш ҳуқуқини бериш;
— 56 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил бериш каби таклифлар илгари сурилган.