Қирғизистон конституцияси қайта ёзиб чиқилмоқда

0

Қирғизистонда мамлакат конституциясини қайта ёзиб чиқиш бўйича конституцион мажлис бўлиб ўтмоқда. 
Мажлис аъзоси Эдил Байсаловнинг маълум қилишича, мажлис шунчаки расмиятчилик учун эмас, балки жуда фаол ўтмоқда.
Унинг сўзларига кўра, маълум бир шахслар конституцион мажлис аввалдан тасдиқланган сценарий бўйича ўтаётганини айтмоқда.

«Биз учта сексияда ишлаяпмиз, бизда интенсив иш кетмоқда. Биз ҳар бир ҳарфни солиштиряпмиз, амалдаги конституция асосида ишлаяпмиз, уни қўшни давлатларнинг асосий қонунлари билан таққослаяпмиз. Биринчи марта конституциямиз она (қирғиз) тилида ёзилаётгани менга ёқяпти. Асосий қонуннинг матни устида ишлаш чоғида маълум атамалар қирғиз тилидаги таржимада пала-партиш ва ноаниқ ифодаланганини кўряпмиз», — деди Эдил Байсалов.

Мажлис аъзосининг қайд этишича, якуний қарор конституцион кенгаш томонидан қабул қилинмайди.

Унинг сўзларига кўра, одамлар кўчадан келиб ўз таклифларини бермоқда, улар орасида муқаддам озодликдан маҳрум қилинганлар ҳам мавжуд.
«Ҳар ким келиши мумкин, бироқ биз шунчаки мажлис органимиз. Бу лойиҳа қандай кўринишда қабул қилинишини биз ҳал қилмаймиз, биз ўзимизга бундай ваколатни ололмаймиз», — дея қўшимча қилди Эдил Байсалов.

Шунингдек, мажлис аъзосининг қайд этишича, аввалроқ 80 нафар депутатнинг имзоси билан эълон қилинган асосий қонун лойиҳасининг матни умуман бошқа. Эдил Байсаловнинг сўзларига кўра, мамлакат парламенти сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган матн конституцион мажлисда кўриб чиқилаётган матндан фарқ қилади.

Қирғизистон конституциясини қайта ёзиб чиқиш Садир Жапаровнинг ташаббуси ҳисобланади. Бу ҳақда Жапаров бир неча марта гапирган. Бироқ асосий қонунни қайта ёзиш ваколати 2020 йилнинг 28 октябрида тугаган олтинчи чақириқ депутатлари зиммасига юклатилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × four =