Таъмирланиши 20 йилдан бери орқага суриб келинаётган кўп қаватли уй қулаб тушди: бир нечта оила вайроналар остида қолиб кетди

0

Хабарларга кўра, қулаб тушган тўрт қаватли уй эски бўлган. 2000 йилдан бери таъмирланишини талаб қилувчи учта қарор чиққан, лекин негадир бу иш бажарилмасдан қолиб кетган, дея хабар берди «Protoday.uz» «El-Watan» газетаси маълумотига асосланиб..

Бу ҳодиса Мисрнинг Александрия шаҳрида юз берган бўлиб, кўп қаватли уй қулаб тушиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Нашрнинг маълум қилишича, чоршанба куни оқшом шаҳар марказидаги уйлардан бири қулаб тушган. Бунинг оқибатида уч эркак ва икки аёл ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишлашмоқда.

Александрия губернаторининг сўзларига кўра, вайроналар остида тўққиз кишидан иборат яна иккита оила қолиб кетган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

20 − eighteen =