Чирчиқ шаҳрида қарздор корхонадан 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди

0

Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувига, Тошкент ва Чирчиқ туманлараро иқтисодий судларининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖдан, ундирувчи “BINKET GROUP”, “GRANT GLOBUS GLOBAL”, “BETON STROY DETALL” МЧЖлар фойдасига, жами 1.240.597,2 минг сўм миқдоридаги қарздорликларни ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” корхонасидан, ундирувчи корхоналарга қарздорлик суммалари тўлиқ ундириб берилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − eight =