Чехиялик олимлар бир соат ичида COVID-19ни ҳалок қиладиган махсус қоғозни кашф этишди.
Чехия фанлар академиси вакили Иржи Собекнинг сўзларига кўра, қоғозга кимёвий моддалар шимдирилган бўлиб, уларнинг шарофати билан қоғоз юзасидаги 99% микроб бир дақиқада йўқолади, коронавирус эса қирқ дақиқада тўлиқ ҳалок бўлади.
«Ўтказилган тест натижаларига кўра, 10 дақиқадан сўнг қоғоз юзасидаги COVID-19 вируси 70%га, ярим соатдан кейин эса бутунлай йўқ бўлади», — дейди Собек.
Янги турдаги қоғоз пул ва ҳужжатлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиши айтилмоқда. Яқин келажакда Чехия ана шундай қоғоздан 10 тонна ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.