Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин

0

Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Гибралтарда рўйхатдан ўтказилган Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари эканлиги тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқиш бўйича қарор чиқарди.

Суд томонидан Б. исмли ўзбекистонлик шахсга нисбатан жиноий иш очилган эди. У Гулнора Каримовага тегишли пулларнинг асл эгасини яшириш мақсадида унинг номидан компаниялар очгани учун ҳужжатларни сохталаштириш ва “пулларни ювиш”да айбдор деб топилди.

2018 йилги суд қарори билан ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатиб қўйилган эди. Эндиликда, Гулнора Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишлари мумкин.

“Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба”, — деди унинг адвокати Грегори Манжа.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four × two =