Нима сабабдан кўз остида кўкаришлар пайдо бўлади?

0

Маълумки, кўз остидаги тери жуда нозик ва сезгир бўлади ва унда осонликчс майда ажинлар ҳосил бўлади. Кўз остидаги кўкаришлар терининг шаффофлиги туфайли пайдо бўлиши мумкин, унинг остида ингичка капиллярлар аниқ кўринади. Аммо бу кўкариш пайдо бўлишининг сабабларидан биттаси.

Улар буйраклар, жигар, юрак, қалқонсимон без касалликларида пайдо бўлиши мумкин. Ёмон қон айланиши, шунингдек, кўз остида кўкаришлар пайдо бўлиши билан ўзини акс эттиради. Ва шунингдек – сурункали уйқусизлик, чарчоқ, доимий компьютерда ўтириш ҳам сабаб бўлади.

Бундан ташқари, туғма ёки орттирилган пигментация бўлиши ҳам мумкин. Аллергия касалликларида кўз остидаги кўкаришлар танада темир етишмаслиги, сувсизланиш реакцияси сифатида пайдо бўлиши мумкин, улар чекувчилар, спиртли ичимликлар,кофе, аччиқ овқат истемол қиладиганларда ҳам учраши мумкин.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

four × 5 =