2020 йилнинг энг яхши автомобили

0

Нуфузли «Top Gear» автожурнали 2020 йилнинг энг яхши автомашинасини аниқлади. Бу — «Land Rover Defender» йўлтанламаси.

Қулай ва чидамли
«Top Gear» экспертлари аввало бу автомобилни бошқариш жуда қулайлиги ҳамда унинг чидамлилигини юқори баҳолашди: таъкидланишича, ҳали бунақа зўр йўлтанламасни синаб кўришмаган экан!

«Land Rover Defender», шунингдек, «Тутиб бўлмас куч» номинациясини қўлга киритди. Машина нималарга қодирлигини исботлаш учун унинг буксир ҳалқасига бир йўла учта машина боғланди. Бу юкланишга дош берган автомобиль ўзининг D7x алюминий платформаси нақадар пишиқлигини исботлади. Дарвоқе, «Land Rover Defender» чиқарилганидан бери 30 дан ортиқ нуфузли мукофотларга сазовор бўлган: «Top Gear», «Motor Trend», «Autocar», «Parker’s» кабилар.

«Land Rover Defender» 2019 йилнинг кузида тақдим этилганди. Янги комплектациясида автомобиль 900 килограммгача юк кўтара олади, машина томи 300 килограммгача юкланишга чидайди, тортиш кучи 3720 килограммгача.

Экспертлар фикрича, янги «Defender» қуруқликдаги саёҳатлар учун 4×4 тоифасига кирувчи энг яхши машина

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × 2 =