Тошкентда пластик картадан катта миқдорда пул ўғирлаган шахс қўлга олинди

0
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пластик картадан пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди.

Қайд этилишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг март ойида 27 ёшли Наталья М. сайтлардан бирида мебел сотиши ҳақида эълон жойлаган. 7 март куни соат 20:00да унга эркак киши телефон қилиб, молни харид қилмоқчи эканлигини айтган. Тўлов учун у қиздан банк картасининг рақами ва тасдиқлаш кодини сўраган.

Маълумотларни олгач, ғаразгўй ўзига 180.000.000 сўм кўчириб олган, дейилади маълумотда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 21 ёшли Жавлонбек С. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 + fourteen =