Эртага «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмининг премьераси бўлади

0

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда, соат 17:00 да «Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан «Inson» киностудиясида режиссёр Бақо Содиқов томонидан суратга олинган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Фильм таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Беҳбудий ҳақида бўлиб, бундан 18 йил илгари буюк аллома ҳақида суратга олиниши бошланган бадиий фильм баъзи сабабларга кўра тўхтатилган эди. Орадан вақт ўтиб, мазкур бадиий фильм устида қайта ишланиб, қўшимча тасвирга олиш ишлари амалга оширилди. «Маҳмудхўжа Беҳбудий» бадиий фильми буюк маърифатпарвар адиб таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб суратга олинган.

Сценарий муаллифлари Бақо Содиқов ва Улуғбек Содиқов, режиссёр Бақо Содиқов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирражабова, постановкачи оператор Равшан Мусаев, картина директори Файзираҳмон Усмонов.

Фильмда ролларни Фахриддин Шамсиматов, Афзал Рафиқов, Яйра Абдуллаева, Обид Юнусов, Маҳмуд Исмоилов, Фурқат Файзиев, Саидкомил Умаров, Убайдулло Омон, Сайфиддин Мелиев, Меҳриддин Раҳматов каби маҳоратли актёрлар ижро этишган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

fifteen − 10 =