Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма саккизинчи сессиясида “Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш” масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Ушбу лавозимга айни пайтда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Жўраев Иззатбек Анварович номзоди таклиф этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.