Ўзбекистонда пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун бешта туман ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди

0

Рахта мавсуми билан боғлиқ энг кўп мажбурий меҳнат ҳолати Наманган вилоятида аниқланган. Республика бўйича қайд этилган ҳолатларнинг 42,2 фоизи ушбу ҳудуд ҳисобига тўғри келади. Бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, пахта масалаларига туман ҳокимлари аралашуви ҳам вилоятда қайд этилган.

Шунингдек, мавсум давомида мажбурий меҳнатга жалб қилиш бошқа ҳудудларда ҳам, хусусан, Жиззах вилоятида 7 та, Тошкент вилоятида 6 та, Сурхондарё вилоятида 5 та, Хоразм вилоятида 3 та, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Фарғона вилоятларида биттадан кузатилган. Бундан ташқари, 61 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 34 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 13 та ҳолатда меҳнат вазифасини бажармаганлиги, 17 та ҳолатда иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланган

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

15 − ten =