Ҳиндистонда 300 дан ортиқ киши номаълум касаллик билан шифохонага ётқизилди. Бир киши вафот этган

0

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳрида бир киши номаълум касалликдан вафот этди, яна 315 киши худди шу касаллик белгилари билан касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «РБК».

Тҳе Ҳинду газетаси маълум қилишича, беморларда бош айланиши, бош оғриғи ва эпилепция (тутқаноқ) симптомлари кузатилмоқда. Уларнинг коронавирусга топширган тестлари манфий натижа берган.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари хабар қилишича, касалланганлар тез соғаймоқда, уларнинг 170 нафарига уйга кетишга рухсат берилган.

Тҳе Тимес оф Индиа маълумотларига қараганда, касалланганлар 5 декабрь, шанба куни шифокорларга мурожаат қила бошлаган. Ўша куни номаълум касаллик белгилари Элурунинг турли ҳудудларида яшовчи 45 кишида аниқланган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

seventeen + 12 =