Moderna вакцинаси COVID-19’дан қанча вақт ҳимоялаши маълум қилинди

0

Американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш инфекцияга қарши иммунитетни узоғи билан 3 ойга оширади. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, 3 декабрь куни New England Journal of Medicine журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

Ушбу вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиққан АҚШ аллергия ва инфексион касалликлар Миллий институти (NIAID) тадқиқотчилари катта ва ўрта ёшдаги кишилардан иборат 34 нафар иштирокчи иммун жавобини ўрганди.

«SARS-CoV-2 вирусининг инсон ҳужайраларига киришига тўсқинлик қиладиган антитаналар вақт ўтиши билан кутилганидек бироз пасайган, аммо қайта вакцинациядан 3 ой ўтгач барча иштирокчиларда антитана даражаси юқорилигича қолган», — деб ёзади AFP.

Moderna ноябрь ойида 30 минг киши иштирок этган синовларнинг учинчи босқичида вакцина 94,5 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди. Касалликнинг оғир шаклида эса 100 фоиз самарадорлик кўрсатган.

Daryo

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

nineteen + twelve =