Хитой компанияси вакцина ишлаб чиқариш учун 500 миллион доллар жалб қила олди

0

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Синовас Биотеч компанияси ўзининг бўлинмаси Синовас Лифе Ссиенсеснинг 15 фоиз акциясини сотганини эълон қилди. Компания шу йўл билан СоронаВас деб номланган вакцинасини ишлаб чиқариш учун зарур маблағ билан ўзини таъминлаган.

Акцияларни Хитойда женериклар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири Сино Биопҳармасеутисал тахминан 500 млн долларга сотиб олган.

Харид ҳақидаги келишув Синовас ўз вакцинаси синовларининг якуний босқичи ҳақида маълумотларни эълон қилишга тайёрланаётган ва вакцинани бутун дунё бўйлаб етказишни бошлаган вақтда тузилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

seventeen − fifteen =