Қоронғида олинган сурат.

0
Reddit’да OopySpoopyMan деб аталган саҳифа эгаси, қоронғида олган сурати билан интернет фойдаланувчиларини қўрқитиб юборди. Ru.Today’нинг ёзишича, суратни томоша қилганларнинг кўпчилиги ушбу кадрда шарпа борлигини кўрган.

Уч нафар дўсти билан бирга яшайдиган эркак уйда ёлғизлигида ошхонадан келган ғалати товушларни эшитган. Шундан кейин овоз келган хонани суратга олмоқчи бўлган. Яқинлаштириб кўрилганда унда одам шарпаси — шаффоф юз шакли борлигини кўриш мумкин бўлган кадр интернетга жойланганидан кейин бир сутка ичида 1,3 миллиондан ортиқ изоҳ ёзиб қолдирилган.

Фойдаланувчилардан бири суратни кўриб қўрқиб кетганидан тиззасидаги iPad’и тушиб кетишига сал қолганини ёзса, бошқа фойдаланувчи эркакка зудлик билан бошқа уйга кўчиб ўтишни тавсия қилган.

Reddit фойдаланувчилари орасида ушбу кадрнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган, сурат фотошоп қилинган ёки эшикда оқ ниқоб осилиб турган, деб тахмин қилганлар ҳам бўлган.

Аммо фото билан бўлишган эркак, ушбу ҳолатдан кейин эски уйига қайтмоқчи эканлигини бирга яшайдиган дўстларига маълум қилгани, улар эса қўрқмасдан мазкур уйда яшашда давом этаётганини билдирган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − 9 =