Россия Туркиядан ҳибсга олинган журналистларни қўйиб юборишни сўради

0

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, расмий Москва Туркияда ҳибсга олинган икки россиялик журналистнинг имкон қадар тезроқ озод қилинишига умид қилмоқда.

«Биз музокаралар орқали ушбу ҳодисани ҳал қила оламиз,деб умид қиламиз»,  деди Песков. Песков Россия ҳукумати уларга ёрдам бериш учун «барча чораларни кўришини» айтган.

Маълум бўлишича, айни пайтда Россия дипломатлари Туркия расмийлари билан боғланиб, НТВ телеканалининг ҳибсга олинган икки нафар журналистини тез орада озод қилиниши бўйича иш олиб бормоқда.

НТВ телеканали журналист Алексей Петрушко ва оператор Иван Малишкин 4 декабрь куни эрталаб Истанбул полицияси томонидан ҳибсга олинганлигини айтганди.  Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг айтишича,  улар дронлар ишлаб чиқарадиган иншоот ёнида суратга олиш пайтида ҳибсга олинган ва уларда аккредитация бўлмаган

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

two × three =