Суд АҚШ ҳукуматига TikTok ишига чеклов ўрнатишни тақиқлаб қўйди

0

АҚШ ҳукуматига TikTok видеосервисининг ишини чеклаб қўйиш бўйича чоралар қўллаш тақиқланди, деб хабар беради Reuters. Бу каби қарор Колумбия округи суди томонидан қабул қилинган. Тақиқ судда ушбу масала кўриб чиқилгунига қадар амалда бўлади.

Аввалроқ Пенсильвания штатининг Шарқий округ федерал суди ҳам шу каби қарорни қабул қилганди. Шу сабаб АҚШ Савдо вазирлиги ижтимоий тармоқнинг ишлашига қўйилган вақтинча тақиқдан воз кечган. Шу билан бирга, расмийлар TikTok’нинг Америка сегментига тегишли қисмини сотиш муддатини узайтирмаган. Чекловлар 12 ноябрда жорий этилиши керак эди, бироқ шундан буён муддат бир неча бор сурилиб келди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 7 август куни «TikTok хавфига қарши кураш» тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Трамп администрацияси ушбу илова америкаликларнинг шахсий маълумотларини Хитойга узатиши мумкин, деган фикрда. Сервис эгаси — ByteDance компанияси бу айбловларни рад этмоқда.

Трамп АҚШ фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида TikTok’ни Америка компаниясига, масалан, Microsoft’га сотишни талаб қилган. Бундай битим 15 сентябрга қадар амалга ошмаса, TikTok «бизнесдан чиқиши» билан қўрқитган. Кейинчалик АҚШ Савдо вазирлиги TikTok ва WeChat хизматларини Америка маркетплейлистлари орқали сотиш ва қўллаб-қувватлаш тақиқланганини эълон қилган. Кейинроқ Вашингтон округ суди президент Дональд Трампнинг мамлакатда TikTok иловасини юклаб олишни тақиқловчи фармонига вақтинча тўсиқ қўйганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 + 9 =