Занжабил чиндан ҳам шунчалик фойдалими?

0

C витамининг кони бўлган занжабил, энг яхши табиий антиоксидантлардан бири ҳисобланади. Ушбу маҳсулот организмда яллиғланишни олдини олади, қариш жараёнини секинлаштиради, терини ичкаридан намлантиради ва уни қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Касал бўлиш эҳтимоли юқори бўлгани сабаб ҳам мазкур маҳсулот совуқ кунларда ҳар доимгидан долзарброқ ҳисобланади. Занжабил организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарувчи бактериялардан ҳимоя қилади, иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилайди, илдизидаги гингерол эса антибактериал хусусиятга эга.

Занжабил илдизидаги фаол моддалар организмнинг турли шлак ва токсинлардан тозалайди ҳамда ҳазм жараёнини яхшилайди. У ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишига таъсир қилгани сабаб ҳам овқат ҳазм бўлиши билан муаммо бўлмайди. Айнан шу сабаб билан ҳам шифокорлар Янги йил дастурхонида занжабилдан тайёрланган ичимлик ва ширинликларни ўрин олиши кераклигини таъкидлайди.

Қолаверса, юрак қон-томир касалликлари учун ҳам самарали. Сизда юрак билан боғлиқ шикоят бўлмаган тақдирда ҳам профилактика сифатида уни истеъмол қилишни канда қилмаслик керак. Таркибидаги фаол моддалар қонни суюлтиради, артериал қон босимни меъёрлаштиради.

Унинг илдизи организмнинг деярли барча аъзоларининг тўғри ишлаши учун муҳим бўлган калийнинг кони. Сувсизланиш хавфини бартараф этади, мушаклар спазмида ёрдам беради, мияни кислород билан таъминлагани сабаб, хотира ва диққат яхшиланади.

Занжабилни исталган ҳолда ейиш мумкин, лекин мутахассислар маринадланганини иложи борича истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Чунки маринадланганда занжабил ўзининг фойдалилик хусусиятларини ярмидан кўпини йўқотади қолаверса, зарарли қўшимча ва красителларни ичига олади. Унинг илдизини барра ёки қуритилган ҳолда иссиқ таом, салат кофе ва чойга қўшиб истеъмол қилинг.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

2 × five =