Коронавируснинг мутацияга учраш мойиллиги гриппга қараганда 30 марта кам эканлиги маълум бўлди

0

Коронавируснинг мутацияга учраш мойиллиги грипп вирусининг мутацияга учраш мойиллигидан 30 марта кам эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Сеченов номидаги тиббиёт университети кафедра мудири Виталий Зверев маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Унинг сўзларига кўра, мутация коронавируснинг таркибий тузилишини ўзгартирмайди. Коронавируснинг ўзгарувчанлиги қизамиқникига қараганда бироз юқори эканиги ҳам маълум бўлган.

Олимнинг хабар беришича, коронавируснинг аниқланган иккита мутацияси унинг таркибидаги оқсиллар таркибининг ўзгармаслигини кўрсатган.
Шу билан бирга, Зверев коронавируснинг бошқа бир муаммосини қайд этган — у рекомбинация бўлишга ва бошқа вируслар билан ўзаро алоқага киришишга мойил.

Зверевнинг ишонч билдиришича, бу инфекциядан 2021 йилда пайдо бўладиган даволовчи дорилар ёрдамида қутулиш мумкин бўлади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 × 3 =