Индонезиялик мусулмонлар Умра учун Мадинага етиб келишди

0

7 декабрь куни Индонезиядан келган 135 нафар Умра зиёратчилари Мадинага етиб келишди. Саудия ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида бир неча ой давомида хорижлик мусулмонларнинг Умра учун мамлакат ичига киришини чеклаб қўйганди.

Бу чеклов март ойидан бошланган.  Индонезиялик 135 нафар мусулмон душанба куни Мадинадаги меҳмонхонага жойлашиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан 3 кунлик ўзини яккалаш тартибини бошладилар.  Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан эълон қилинган эҳтиёт чораларига кўра,  Мадинадаги Пайғамбар (соллоллоҳу алайхи васалламнинг) масжидига кирувчилар учун қатъий тартиб жорий қилинади. Ушбу масжид апрел ойида ёпилганди. Қироллик 31 майдан бошлаб унинг эшикларини омма учун қайта очди.  Саудия сентябрь ойида босқичма-босқич Умрага рухсат бериш режасини ишлаб чиққанди. 1 ноябрдан ушбу режанинг учинчи босқичи кучга кирган бўлиб, унда 20 мингта мусулмоннинг Умрани, яна 60 мингта одамнинг кунлик намозни адо этиш учун Мадина ва Маккадаги икки муқаддас масжидга киришларига рухсат этилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

nine − three =