Жанубий Корея 44 миллион кишига етадиган вакцинага буюртма берди. Бу жами аҳолининг 88 фоизи эмланишини билдиради

0

Жанубий Корея 44 миллион кишига етарли бўладиган коронавирус вакцинасига буюртма берди. Корейс ҳукумати бу миқдордаги ваксина билан ўз аҳолисининг 88 фоизини эмлаши мумкин. Жанубий Корея вакцина сотиб олиш бўйича тўртта дори ишлаб чиқарувчи компания ва ЖССТнинг COVAX дастури билан шартнома имзолаган.

Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш вазири Парк Неунг Хунинг айтишича,  ҳукумат AstraZeneca, Pfizer ва Moderna компанияларининг ҳар биридан 20 миллион дозадан(бу компанияларнинг вакцинаси одам организмига икки марта юборилиши керак), Johnson&Johnsonдан эса яна тўрт миллион дозада вакцина сотиб олишни режалаштирган. Бу 34 миллион кишини эмлашга етади. Яна 10 миллион кишига етадиган вакцина COVAX орқали сотиб олинади.

“Биз аввал жами бўлиб 30 миллион кишини эмлашни режалаштираётгандик. Аммо, яратилган вакциналарнинг муваффақияти кафолатланмагани ва дунё мамлакатларининг вакцинани биринчи бўлиб сотиб олиш борасидаги мусобақаси сабаб кўпроқ вакцина сотиб олишга қарор қилдик” дейди Ху.

Корея буюртма қилинган ваксиналарни қабул қилишни март ойидан бошлайди. Аммо, ҳукумат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун бир неча ой давомида вакциналарнинг бошқа мамлакатларда қандай натижа беришини кузатади. Оммавий эмлаш эса келаси йилнинг иккинчи ярмида бошланиши мумкин. Унда биринчи навбатда тиббиёт ходимлари,  кексалар ва тиббий жиҳатдан заиф одамлар эмланади.

Манба

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × 4 =